• Телефон:
  • Эл. адрес: sihatgoh_botanika@mail.ru
News

Хотира бор экан – миллат барҳаёт

Хотира – муқаддас. Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган, юртимиз озодлиги учун жон фидо қилган инсонларни хотирлаш, ҳозирда биз билан бирга яшаб келаётган уруш ва меҳнат фахрийларини қадрлаш, улар босиб ўтган кунларни ўрганиб, обод кунларимизга шукроналар айтиш - бизнинг чинакам инсонийлик бурчимиздир. Мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш кунини кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хотирасини абадийлаштириш, орамиздаги барча фахрийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш юртимизда анъанага айланиб улгурди.

 2021 йил 5 май куни «Ботаника санаторийси» МЧЖда 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан «Хотира бор экан – миллат барҳаёт» деб номланган маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда санаторийда ўз саломатлигини тиклаб келаётган меҳнат фаҳрийлари, дам олувчилар ва санаторий ходимлари иштирок этишди. 11 нафар меҳнат фаҳрийсига байрам туҳфалари тақдим этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ўқиб эшиттирилди.

Тадбирнинг бадиий қисмида Қибрай тумани 3-умумтаълим мактабининг истеъдодли ўқувчилари томонидан куй-қушиқлар, рақслар, уруш ва тинчлик мавзуларида шеърлар ёд олинди.

 Хотира бор экан – миллат барҳаёт. Ҳеч ким, ҳеч нарса эсдан чиқмайди. Халқ бугунги тинч-хотиржам замонни асраб-авайлаш, қадрига етиш учун ҳам урушни, унинг қаҳрамонларини, ғалабага муносиб ҳисса қўшган ҳеч бир кишини хотирасидан фориғ қилмайди.