

Мана бир неча йиллардирки ”Ботаника санаторий” МЧЖда республикамизда фаолият олиб бораётган нашриётлар билан ҳамкорликда китоб ярмаркалари ва китобхонлик тадбирлари ўтказилиб келинади. Санаторий ходимлари ҳамда дам олувчилари ўртасида китобхонлик маданиятини ва китоб мутоласини янада ошириш мақсадида ўтказилиб келинаётган ушбу ярмаркалар китобсеварлар учун янада қулайлик яратмоқда.
Жорий йилнинг 27 май куни “Ўқитувчи” Матбаа уйи МЧЖ билан ҳамкорликда “Яхши китоб – маърифат қуёши” деб номда ўтказилган китоб ярмаркасида, Ўзбекистон тарихига оид адабиётлар, сиёсий адабиётлар, бадиий адабиётлар, ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари, болалар адабиёлар, луғатлар ва бошқа турли мавзулардаги қизиқарли китоблар жой олди. Ўз ўрнида бу каби ярмаркалар китобсеварлар сафини янада кенгайтиришда ёрдам беради.